2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 17,4% кўп. Бу, шунингдек, сўнгги етти йилдаги энг паст ўсиш суръати (пандемияли 2020 йилдан ташқари). Тошкентда кўрсаткич 9 млн сўмдан ортди (+21,4%). Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши секинроқ ўсмоқда.
Тўққиз ой якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,1 миллион сўмдан ошди. Ўсиш суръати 18,5% дан 16,4% гача секинлашди. Ўқитувчилар ва шифокорлар иш ҳақининг республика даражасига нисбатан тафовути ўсди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг